АҚШ конгресси импичмент эълон қилмоқчи


  • 25 Сентябрь, 2019
  • 512

АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси конгресс президент Дональд Трампнинг импичменти бўйича жараённи бошлаганини эълон қилди.

Пелоси “Мен бугун вакиллар палатаси импичпент бўйича расмий суриштирув бошлаганини маълум қиламан” деди. унинг гапларига кўра, президентнинг ҳаракатларидан “президент лавозимига, миллий хавфсизлик ва сайловлар дахлсизлигига хиёнат қилган”лиги кўриниб турибди. Импичмент учун асос сифатида Пелоси Трампнинг Украина президенти Зеленский билан учрашувида АҚШ президенти учун номзод бўлган Джо Байденнинг ўғли Хантер Байденга қарши жиноий иш очишга кўрсатма берганлигини кўрсатмоқда.

Трамп ўз навбатида демократ партиясидагилар импичмент эълон қилиш билан БМТдаги муҳим кунга соя солишга уринмоқчи эканлигини айтди.

АҚШ конституциясига кўра, импичмент жараёни вакиллар палатасининг текшируви билан бошланади. Сўнгра натижалар сенатга тақдим этилади. Ҳозирги кунда вакиллар палатасида демократлар, сенатда эса республикачилар кўпчиликни ташкил этади. 


Бошқа мақолалар