Исроилликларнинг ўлкага кириши тақиқланди


  • 3 Июнь, 2024
  • 70

Ўтган йилнинг 7 октябридан буён Ғазога ўлим ёғдираётган ишғолчи Исроил энди мазлумлар паноҳ топган Рафоҳга кўз тикмоқда. Қотил Исроил 26 май куни фаластинликлар жойлашган чодирларни бомбалаб, қатлиомини давом эттирди. Ўнлаб мазлум ўтда куйиб шаҳид бўлди. Қотил Исроилга норозиликлар ортиб, энг сўнггиси Малдив оролларидан келди. Ҳукумат Исроил паспортига эга бўлган кишиларнинг ўлкага киришини тақиқлаш учун қонунга ўзгартириш киритишга қарор қилди.

Малдив давлат президентлиги офисидан берилган баёнотга кўра, вазирлар маҳкамаси Исроил паспортига эга бўлганларнинг Малдив оролларига киришини тақиқлаш учун қонунга ўзгартириш киритишни ваъда қилди.

Малдив президенти Муҳаммад Муизий эса фаластинликларга ёрдамлашиш учун хайрия жамғармаси ташкил этишини ва бунга махсус вакил тайинлашини маълум қилди.


Бошқа мақолалар