- 2013-09-03
Гонгконг, Миср, Перу, Кашмир, Гаити, Индонезия ва Иорданияда бироз вақтдан бери давом этаётган норозилик намойишларига Ироқ ҳам қўшилди.
Дунёнинг кўплаб ўлкасида иқтисодий кризис, қонун ўзгариши ва режим босимини баҳона қилиб кўчаларга чиққан намойишчилар билан ҳукумат кучлари орасида тўқнашувлар юз бермоқда. Гонгконг, Миср, Перу, Кашмир, Гаити, Индонезия ва Иорданияда бироз вақтдан бери давом этаётган норозилик намойишларига Ироқ ҳам қўшилди. Бағдоддаги намойишларда қон тўкилди. Хавфсизлик кучлари бостиришга уринган намойишларда 10 киши ҳаётдан кўз юмди, юзлаб киши жароҳат олди.
Ироқ
Ишсизликнинг ортиши, ҳукумат билан боғлиқ коррупция иддаолари ва жамоатчилик хизматларининг етарсизлиги ироқликларни кўчаларга чиқарди. Хавфсизлик кучлари пойтахт Бағдоднинг марказидаги намойишчиларни тарқатиш учун ҳақиқий ўқдан фойдаланишди. Намойишлар эрталабгача давом этди. Баъзи намойишчилар Бағдоддаги ҳукумат бинолари жойлашган қўриқланадиган Яшил зона яқинларига келди. Хавфсизлик кучларининг ҳужумидан кейин қочган намойишчилар кўча ва кўприкларнинг устида тўпланди. Шунда хавфсизлик кучлари ўқ отиб, оломонни тарқатишга уринди. Бағдод билан бирга ўлканинг жанубий шаҳарларида ҳам шунга ўхшаш намойишлар ўтказилди. Намойишлар вақтида 10 киши ҳалок бўлди ва 200 дан ортиқ одам жароҳат олди. Нефтга бой Басрада ўтказилган намойишда эса 12 киши ҳибсга олинди. Намойишлар кейинчалик Керкукда ҳам давом этиб, ҳукумат “Twitter”, “Facebook”, “Instagram” ва “Whatsapp” каби ижтимоий тармоқларга тўсиқ қўйди. Мудофаа вазирлиги эса жамоатчилик ташкилотлари ва дипломатик элчихоналарни қўриқлаш учун бутун кучларни шай ҳолатга келтирди.
Индонезия
Индонезиянинг пойтахти Жакартада коррупция билан курашиш қонуни ва жазо қонунидаги баъзи ўзгартириш таклифларига норозилик билдирилмоқда. Хавфсизлик вакиллари полиция вакилларига ҳужум натижасида тўқнашувлар келиб чиққанини ва кўплаб жойларда намойишчилар жамоат мулкларига зарар келтирганлигини маълум қилди. Ўлкада Макассар, Йогякарта, Соло ва Бали каби турли минтақаларда намойишлар вақтида юз берган тўқнашувларда 210 киши жароҳат олди, 649 киши ҳибсга олинди. Парламент 17 сентябрда коррупция билан курашиш қонунини тасдиқлади, лекин жазо қонунидаги ўзгаришларни ўз ичига олган лойиҳанинг тасдиқланиши норозиликлар натижасида тўхтатиб қўйилганди. Ҳукумат намойишларни “давлат бошқарувини ноқонуний йўллар билан эгаллашни истовчиларнинг уриниши” деб баҳоламоқда. Ўлка миқёсида ҳафта бошидан бери давом этаётган намойишларда 3 киши ҳаётдан кўз юмганлиги маълум бўлди.
Миср
Мисрда собиқ ҳарбий бўлган Муҳаммад Алининг коррупция ва камбағалликка қарши президент Сиссийга норозилик билдиргач, хавфсизлик кучлари тарафидан мухолиф овини бошлади. Тўнтаришдан кейин илк бор 19 сентябрда норозилик билдирган намойишчиларга қарши хавфсизлик кучлари қаттиқ куч ишлатди. 2 минг киши ҳибсга олинди, ўлкадан хабар берадиган хорижий хабар агентликларнинг ишлари тўхтатилди, журналистлар ҳибсга олинди, интернет ва телефон алоқалари узилди ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар кузатувга олинди. Бутун буларга қарамай намойишлар ўлкада ҳалигача давом этмоқда.
Кашмир
Ҳиндистон ҳукумати яқин 70 йил ичидаги энг кенг қамровли сиёсий ҳамла билан Кашмирга берилган махсус статусни бекор қилинганини эълон қилди. 5 августда эълон қилинган президент қарори билан 370 модда бекор қилинди. Аҳолисининг кўпчилиги мусулмон бўлган Кашмирда намойишлар бошлангач, Ҳиндистон ҳукумати буларни бостириш учун минтақага минглаб ҳарбий жўнатди. Намойишларни бостириш мақсадида сиёсатчилар, баъзи талаба лидерлари бўлган жуда кўп одам ҳибсга олинди. Ҳиндистон минтақани қамал ҳолатига олиш сабабли алоқа чекловли ҳолда таъминланмоқда. Тўқнашувларда ўнлаб киши ҳалок бўлганлиги ва юзлаб одам жароҳат олганлиги айтилмоқда.
Ливан
Ливанда кундан кунга ёмонлашиб бораётган иқтисодий ва молиявий кризис сабабли пойтахт Байрут билан бирга ўлканинг шимол ва жанубий вилоятларида норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Намойишларнинг тагида Ливан лирасининг валюта курси барқарорлиги борасидаги қўрқув ётибди. Байрутнинг бош проспектларида шиналарни ёқаётган намойишчилар ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилмоқда.
Гонгконг
Гонгконгда Хитой билан тузилган жиноятчиларнинг ўлкаларига қайтаришга йўл берадиган қонун лойиҳаси билан бошланган намойишлар давом этмоқда. Гонгконг админстрацияси бошчиси Керри Лемнинг “Лойиҳа бекор қилинди” деб маълум қилишига қарамай вазият ҳамон жиддий. Намойишлар вақти вақти билан тўқнашувларга айланмоқда. Аввалги кун эса Хитойнинг 70 йиллик юбилейи вақтида ҳукуматга қарши минглаб намойишчилар Гонгконг кўчаларига чиқишди. Полиция намойишчиларга кўздан ёш оқизувчи газ ва сув билан қаршилик қилди. Бир полициячи эса атрофини ўраб олган намойишларнинг бирига ҳақиқий ўқ билан ўт очди. Тўрт ойдан бери давом этаётган намойишларда илк бор ҳақиқий ўқ билан намойишчига ўт очилди.
Перу
Президент Мартин Вискарранинг парламентни тарқатиб юборган Перуда парламент ҳам президентни ишдан олиб ўрнига вице-президентни лавозимга тайинлади. Бир вақтда икки президент бўлган ўлкада Вискаррани қўллаб-қувватловчилар билан қарши бўлганлар кўчаларга чиқиб намойишлар ўтказди. Армия Вискарранинг тарафида эканлигини маълум қилгач, парламентнинг тарқатиб юборилгани бўйича қарор расмий газетада эълон қилиниб, кучга кирди. Бунга қарамай ўлкада юз бераётган сиёсий кризисга норозилик билдирган намойишчилар парламент биноси олдида тўпланишмоқда.
Гаити
Кариб ўлкаси Гаитида президент Жовенель Моиз бошчилигидаги ҳукуматга қарши июнь ойидан давом этаётган норозилик намойишлари минглаб кишининг иштироки билан янгидан олов олди. Пойтахт Порто-Пренсда “Моиз истеъфо” талаби билан кўчаларга чиққан намойишчиларнинг баъзилари шиналарни ёқишмоқда, баъзилари эса баррикадалар қуриб йўлларни бекитишмоқда. Кўплаб шаҳарларда мактаблар ва ишхоналар бекитилган. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланмоқда. Мухолифат лидерлари ва тарафдорлари ўлкада ортаётган инфляция, коррупция ва пойтахтда кўплаб ёқилғи қуйиш шахобчаларининг ёпилишига сабаб бўлган бензин тақчиллигига норозиликларини билдирмоқда.