- 2014-09-26
Пандемия туфайли олинган чора-тадбирлар сабабли электрон билагузук орқали кузатувда бўладиган ҳажга келганлар Каъбаи муаззамага яқинлашмайди, унга қўл теккиза олмайди.
Коронавирус сабабли бу йил хориждан ҳажга келувчиларни қабул қилмаган Саудия Арабистонда белгиланган минг нафар ҳожиликка номзодларни Маккага кўчириш ишлари ниҳоясига етди. Сауд қиролининг буйруғи билан ҳеч бир расмий лавозим эгаси ҳаж амалини бажармайди. Белгиланган минг нафар кишининг 700 нафари 160 ўлкадан келиб, Саудия Арабистонда ишлайдиганлар ва оилалари орасидан аниқланиб, юрт ичида ҳаж амалини бажариш шарафига муяссар бўлган 300 киши эса асосан коронавирус билан курашда фаол иштирок этган соғлиқни сақлаш ходимларидан иборат.
Ҳожи номзодлари Маккага келган вақтдан бошлаб, жиддий баённомаларга бўйсунади. Ашёлари ва яшайдиган меҳмонхоналари мунтазам дезинфекция қилинади, тез-тез тана ҳарорати ўлчаниб турадиган ҳожи номзодлари электрон билагузук орқали мутахассислар кузатувида бўлади. Ҳожи номзодларининг Каъбага яқинлашиши ва ёпинчиққа тегинишлари тақиқланган. Шайтонга тош отиладиган майдонда ҳатто отиладиган тошлар ҳам дезинфекция қилинади. Зулҳижжа ойининг саккизинчи куни бўлган Тарвия куни, яъни бугун ҳожи номзодлари асрдан бошлаб гуруҳлар ҳолида Арафотга етказилади.