Владимир Жириновкий ўлди


  • 6 Апрель, 2022
  • 173

Россия давлат думаси спикери Вячеслав Володин расмий Telegram-канали орқали ЛДПР бошчиси Владимир Жириновский оғир ва давомли касалликдан сўнг ҳаётдан кўз юмганлигини маълум қилди. Ушбу маълумотни ЛДПР Telegram-канали ҳам тасдиқлади.

ЛДПР раҳбари февраль ойида COVID-19 ташхиси билан касалхонага ётқизилганди. Ўзининг шов-шувли ва иғволи чиқишлари билан машҳур бўлган совет ва Россия сиёсатчиси Владимир Жириновский 1946 йил 25 апрелда Алмати шаҳрида туғилган. 1964-1970 йиллари Москва давлат университети қошидаги шарқ тиллари институтида ўқиди. 1965-1967 йиллари марксизм-ленинизм университетининг халқаро алоқалар факультетида ўқиди. Институтни тамомлагач, 1970 йили Тбилисида хизмат қилди. ЛДПР бошчиси лавозимига 1992 йили ўтирди. Инглиз, француз, немис ва турк тилларида гапира оларди.


Бошқа мақолалар