- 2023-05-05
АҚШда “Asiana Airlines”га тегишли Боинг 777 самолёти қўниш вақтида юз берган ҳалокатда дастлабки хабарларга кўра 2 киши ҳалок бўлган, 186 киши яраланган.
АҚШнинг Калифорния штатига қарашли Сан-Франциско шаҳрида “Asiana Airlines”га тегишли самолёт ҳалокатга учради. Дастлабки хабарларга кўра, самолётнинг дум қисми ерга урилиб олов олган самолётда 2 киши ҳалок бўлган ва 186 киши яраланган. АҚШ федерал авиация бошқармаси мутахассислари ҳалокатнинг сабабини ўрганиш билан бирга дастлабки хабарларида самолётнинг дум қисми қўниш йўлагининг четидаги тўсиқларга урилганлигини билдирдилар. Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридан кўтарилган 214-авиарейсли самолётида 291 йўловчи ва 16 нафар борт ходими бўлган. Ҳалок бўлган йўловчиларнинг Хитой паспортига эга эканлиги маълум бўлди. Самолётда 141 нафар Хитой, 77 Корея ва 61 нафар АҚШ граждани бўлган.