- 2024-09-02
Қозоғистоннинг илк президенти Нурсултон Назарбоев Туркистон шаҳрини ўлканинг энг жозибали шаҳарларидан бирига айлантиришини билдирди.
Туркистон шаҳрига хизмат сафари билан келган илк президент Назарбоев шаҳар майдонидаги концертда қатнашди. Мустақиллик тадбирлари доирасида ташкил этилган дастурда нутқ сўзлаган Назарбоев Туркистон шаҳрини мамлакатнинг пойтахти қилишни хоҳлашини айтди.
Назарбоев “Мустақилликни қўлга киритганимиздан бери Туркистонни ўлкамизнинг маркази деб биламан. Лекин вазият бунга йўл бермади. Бугунги кунда бу шаҳар уни жонлантириш учун ишлар олиб борилаётган минтақавий марказ ҳолига келди. Туркистон турк оламининг бешигидир. Биродар туркий давлатларнинг ҳам бизга ёрдамчи бўлишига аминман” деди.
Ўлканинг ҳамма вилоятлари ишларда ўз ҳиссасини қўшаётганини айтган Назарбоев “Биринчи босқичда 175 та иншоот қурилиши режалаштирилган. Булардан 102 таси жорий йилда бошланади. Режалаштирилган бутун иншоотлар қурилиб бўлгандан кейин сайёҳлар ҳажмининг ортиши кутилмоқда. Бундан ташқари кўплаб иш ўринлари пайдо бўлади. Буларнинг барчаси ватандошларимизнинг яшаш тарзини ижобий томонга ўзгартиради” деди.