- 2020-09-02
Туркистон вилоятида “Ҳушёр қишлоқ” дастури давом этиб, ушбу лойиҳа дўстона ва хавфсиз жамият қуришга ёрдам бермоқда.
Туркистон вилоятида ушбу лойиҳани 30 га яқин қишлоқ қўллаб-қувватлади. Ўрдабос ва Мақтаарал туманларидан 5 тадан қишлоқ, Келес туманида 4 та, Сайрамда 3 та, Қазиғурт, Тўлеби ва Саврон туманларида 2 тадан, Ўтрор, Жетисай ва Арис туманларида эса биттадан қишлоқ спиртли ичимликлар сотишдан воз кечди.
Ана шундай қишлоқлардан бири бўлган Саврон туманининг Нуртас қишлоғида жами 1835 киши истиқомат қилади. Қишлоқда битта мактаб ва иккита болалар боғчаси бор. Маҳаллий аҳолига учта дўкон хизмат кўрсатади.
Қишлоқ ёшлари қишлоқ ободонлаштириш ишларида фаол ишлашмоқда. Қишлоқ аҳолиси асосан қурт ва сарёғ тайёрлаш ҳамда мол боқиш билан шуғулланади.
Полициянинг таъкидлашича, спиртли ичимликлардан воз кечган қишлоқларда сўнгги йилларда бирорта ҳам жиноят ҳам қайд этилмаган. Тартиб соқчилари келгусида мана шундай қишлоқлар сони кўпайишига умид қилишмоқда.