- 2020-03-04
Кентау собиқ ҳокими Рашид Аюповга ҳукм ўқилди.
Суд ҳаками “Аюпов Рашид айбдор деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилсин” деб ҳукм чиқарди.
Бундан ташқари, суд Аюповни 7 йилгача давлат ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, коррупциядан қўлга киритгани даво килинаётгани 422 миллион 800 минг тенгени давлат ҳисобига мусодара қилишга қарор чиқарди.
Эслатиб ўтамиз, Кентау собиқ ҳокими Рашид Аюпов катта миқдорда пора беришга ундаганлик ва фирибгарликда айбланган эди. 2013 йили бош вазир канцелярияси ходими бўлиб ишлаётган вақтда у тендерда ғолиб бўлиш эвазига масъул ходимларга йирик миқдорда пора беришга ташвиқ қилганмиш. Керакли маблағни олиб, шахсий хожатига фойдаланганмиш.
Аюпов судда барча айбловларни рад этиб, буларнинг барчаси молиявий мониторинг агентлиги томонидан ҳисобот учун, президент олдида ўзини кўрсатиш учун қилинаётганлигини айтди.