- 2019-02-11
Туркистонда вилояти ҳокимлиги, “KAZAKH INVEST”, МЧЖ «Эко-маданият», “Green Land Alatau”ва Евразия тикланиш банки ўртасида Келес туманида 500 гектар майдонда иссиқхона қуриш бйича беш томонлама келишув имзоланди.
Режалаштирилган инвестиция миқдори 1,1 миллиард АҚШ долларига тенг.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 майида “ЭКО-маданият” директори Александр Рудаков ва бош вазирАсқар Мамин тегишли меморандумни имзолаганди.
Бугунги кунда вилоят энергетика ва уй-жой хўжалиги бошқармаси томонидан ушбу участкада зарурий инфраструктура ўтказиш бўйича ҳисоб-китоблар қилинди.
Иссиқхона компдекси қурилиши бир неча босқичда амалга ошади. Комплекс замонавий компьютерлаштирилган бошқарув тизими билан жиҳозланади. Бу ердан йилига 50 минг тонна маҳсулот олиш режалаштирилган.