Туркистонда ёшлар форуми


  • 23 Май, 2024
  • 107

Қозоғистон ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти жорий йилнинг 1 июнь -  халқаро “Болаларни химоя қилиш” куни муносабати билан “Оилавий қадриятлар, миллатлараро муносабатлар ва ватанпарварлик” мавзусида ёшлар форумини ўтказишни режалаштирди. Тадбир Туркистон шаҳридаги “Карвон сарой” мажмуасида соат 11.00 да бошланади. Тадбирга республикамиздаги ўрта таьлим масканларининг 10-11-синф ўқувчилари таклиф этилмоқда. 

Туркистонда А.Яссавий мақбарасини зиёрат қилиб, тушки овқат берилади ва дастур бўйича “Жаннат оналар оёғи остида” фильмини томоша қилиб, республикамизга таниқли бўлган теолог Нурлан хожи Асанов ва бошқа спикерларнинг маърузаларини тинглашади.

Тадбирда 1500 ўқувчининг иштироки кўзланган.

Бу тадбирнинг асосий хомийси ҳамқишлоғимиз, Қозоғистон ўзбеклари “Дўстлик” хамжамияти раиси муовини Абдулла Исматуллаевдир.


Бошқа мақолалар