- 2019-04-08
“Washington Post” нашри “Саудия Арабистон журналист Жамол Қошиқчи жиноятида адолатни мазах қиладиган қарор чиқарди” деб ёзди.
Ушбу мақолада Қошиқчи давосида исми айтилмаган 5 кишига ўлим, 3 кишига эса қамоқ жазоси берилишига қарамай валиаҳд принц Муҳаммад бин Салмонга яқин собиқ разведка ходими Аҳмед ал Асири ва Сауд ал Кахтанийнинг “оқланиши”га норозилик билдирилди.
Мақолада “Суд натижаси Қошиқчи оиласига ва АҚШ конгрессидаги икки партияга бу давода ҳақиқатни талаб қилган ҳар бир одамга қарши жиноятдир” дейилди.
Саудиялик прокурорнинг Қошиқчи жинояти аввалдан режалаштирилмаганлигини ёқлагани танқил қилинган мақолада БМТ судсиз ўлимга маҳкум этилганлар бўйича махсус мухбир Агнес Калламарднинг ҳисоботида бунинг бутунлай акси ёзилганлиги ёдга солинди.