Усмонов “AliExpress Russia”ни 2019 йил ишга туширади


  • 29 Декабрь, 2018
  • 645

USM Holdings” соҳиби Алишер Усмонов Россия-24” телеканалига берган интервьюсида “Alibaba Group, Мегафон” ва “Mail.ru” билан ҳамкорликда e-commerce соҳасида фаолият кўрсатадиган “AliExpress Russia” 2019 йилдан ишга тушишини айтди.

Усмонов “Мендаги маълумотларга кўра, биз маррага етиб келдик. Келаси йилдан бошлаб ишни бошлаймиз деб ўйлайман” деди.

Алишер Усмонов Россиянинг йирик тоғ-металлургия холдинги “USM”нинг ва “Мегафон” мобил операторининг асосий акционери ҳисобланади. Усмоновнинг холдинги “Mail.ru Group” интернет-компаниясининг шеригидир.

У “AliExpress Russia” ишга тушиши учун фақатгина баъзи техник масалаларни ҳал этиш қолганлигини маълум қилди.

2018 йил сентябрь ойида “AlibabaMail.ru GroupМегафон” ва Россия инвестициялар фонди(РФПИ) стратегик ҳамкорлик ҳақида маълум қилиб, Россия ва МДҲ давлатларида фаолият юритадиган “AliExpress Russia”ни ишга туширишни эълон қилганди.


Бошқа мақолалар