- 2020-01-23
Бельгиялик қари аёл Брюсселдаги поезд вокзалига бормоқчи бўлиб, автомобилидаги навигаторга ишонди, натижада километр йўл босиб ўтди.
Сабин Моро (67) исмли аёл бир танишини кутиб олиш учун Сольр-сюр-Самбрдан Брюсселдаги поезд вокзалига бормоқчи бўлиб, автомобилидаги навигатор қурилмасини қўшди, лекин навигаторнинг носозлиги сабабли уйидан 1500 км олисга, Хорватияга бориб қолганини пайқамади. Бельгиялик Моро нима учун шунчалик узоқ йўл юраётганлиги ҳақида фақат 6 та давлатдан ўтиб, Хорватия пойтахти Загребга етганидагина ўйлаб кўрди. Бу аёл 60 километрлик йўлга чикиб, қайтишни ҳам ҳисобласа, 3000 километрлик йўл босиб ўтди. Одатда бироз паришонхотир эканлигини билдирган Сабин Моро “Йўлда йўл белгиларининг французчадан немисчага алмашганини кўрдим. Лекин бунга эьтибор бермабман. Навигатор қурилмаси кўрсатган йўл бўйича давом этдим” деди. Моро уйга қайтмаганидан кейин ўғли полицияга хабар берди.
Икки кун давомида йўл юрган Моро йўлда икки марта автомобилига ёқилғи қуйди, бундан ташқари йўл чеккасида тўхтаб ухлаб ҳам олди. Лекин нима учун 60 км лик масофага икки кундан бери етиб бора олмаётгани ҳақида ўйлаб ҳам кўрмади.