- 2022-02-01
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев педагоглар мақоми ҳақида қонунни имзолади. Бундан ташқари, президент педагоглар мақоми бўйича ўзгартиришлар киритиб, ўқувчи ва ўқитувчига юкламаларни камайтириш бўйича тузатишни ҳам имзолади.
Аввалроқ таълим ва илм вазири Асхат Аймағамбетов 2024 йилгача педагоглар мақоми бўйича қонунни муомалага киритиш учун 5,3 триллион тенге сарфланишини маълум қилганди.
Вазир сенатда “2020 йил январь ойидан ўқитувчилар маоши 25%га ошади ва умуман олганда (тўрт йилда) икки бараварга ошади. Лавозим иш ҳақи ҳам кўтарилади. Қўшимча нормалар ҳам кўрилмоқда, масалан, магистр даражасига эга бўлганларга ҳар ой 10 МҲК (МРП) (2020 йилда 26500 тенге) тўланади. Категорияга эга бўлганлар эса лавозим иш ҳақига 30 дан 50%гача устама иш ҳақи олишади. Буларнинг барчасини ҳисоблаб чиқсак, маошлар ҳақиқатан анча кўтарилади” деди.
Унинг сўзларига кўра, келгуси тўрт йилда ўқитувчилар ойлигини бир неча баравар кўтариш бўйича президент кўрсатмасини бажариш учун қонунлар мос келади.