Чимкент энг қулай шаҳар


  • 9 Декабрь, 2016
  • 1028

Қозоғистонликлар “OLX” интернет саҳифасининг сўровномасида иштирок этиб, ўлканинг энг қулай шаҳрини танлашди. Сўровномада Қозоғистоннинг 20 та йирик шаҳри ўрганилди.

Энг қулай шаҳарни учта критерий билан танлашди: Дконлар яқинлиги, дам олиш ва спорт масканлар мавжудлиги, болалар учун инфраструктура ташкил қилинганлиги.

Сўровномада 13 мингдан ортиқ қозоғистонлик иштирок этди. Шаҳарлар 1 дан 7 гача бўлган шкала билан баҳоланди.

Сўровномада Чимкент шаҳри 21 баллдан 17,2 балл тўплаб, ғолиб бўлди.

Иккинчи ўринни 17 балл билан Павлодар эгаллади. Учинчи ўринни эса иккита пойтахт Астана ва Алмати шаҳарлари 16,8 балл билан эгаллашди. 


Бошқа мақолалар