Туркий ўлкаларнинг разведка ташкилотлари учрашди


  • 17 Ноябрь, 2018
  • 687

Турк кенгаши ташкиллаган “Туркий тилда гаплашадиган ўлкалар разведка ташкилотларининг 21-конференцияси” Қирғизистоннинг пойтахти Бишкекда ўтказилди.

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси берган баёнотга кўра, Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Идрис Қодирқулов бошчилигида туркий тилда гаплашадиган ўлкаларнинг разведка ташкилотлари конференциясига Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия ва Ўзбекистон хавфсизлик ташкилотларининг бошчилари ва вакиллари билан бирга бошқа ўлка кузатувчилари ҳам иштирок этгани маълум бўлди.

Конференцияда Афғонистон ва Сурия билан ИРоқ чегараларидаги қуролли тўқнашув минтақасида юз бераётган сўнгги воқеалар ва бунинг Турк кенгашига аъзо давлатлариннг хавфсизлигига таъсири ҳақида сўз юритилди.

Конференция сўнггида аъзо ўлкалар разведка ташкилотлари орасида террорга қарши кураш мавзусида келишувларнинг татбиқ этилиши борасида назорат ўрнатилиши кераклиги қарорлаштирилди.

Ушбу конференциянинг ташкил этилишига доир протокол Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Туркманистон тарафидан 1998 йил 20 майда имзоланганди.


Бошқа мақолалар