- 2015-07-16
Эрон пойтахти Теҳрон халқаро аэропортидан парвоз қилган Украина ҳаво йўлларига тегишли Boeing-737 йўловчи самолёти икки дақиқадан кейин ҳалокатга учраб, ерга қулади. Самолётда бўлган 176 одамнинг барчаси ҳалок бўлди.
Қутқарув хизмати матбуот котиби Мужтабо Холидий Украина пойтахти Киевга Теҳроннинг халқаро аэропортидан парвоз қилган Boeing-737 русумли йўловчи самолётининг қисқа вақтда техник носозлик туфайли қулаганини билдирди.
Нашрларнинг хабар беришича, йўловчиларнинг 73 нафари Канада ватандоши, 71 нафари Эрон ватандоши, 2 йўловчи ва экипаж аъзолари Украина ватандоши бўлган. Қолган йўловчилар эса Германия, Буюк Британия, Швеция ва Афғонистон ватандошларидир.