- 2016-07-09
Эронда июнь ойида бўлиб ўтадиган президент сайловига номзодини қўйган Оятуллоҳ Саййид Муҳаммад Бокири
Харрозийнинг сайлов кампаниясида берган ваъдаси катта шов-шувга сабаб бўлди.
Харрозий агар президентликка сайланадиган бўлса, Тожикистон, Озарбайжон ва Арманистон ҳудудларини яна қайта (!) Эронга қўшиб олишини иддао қилганлиги қайд этилди.
Тожикистон Ташқи ишлари вазирлиги Харрозийнинг иддаосига жавобан баёнот берди. Баёнотда Тожикистон жамоатчилигининг Харрозийни бу мавзудаги гаплари учун танқид остига олганлиги таъкидланди.
Баёнотда “Эрон Тожикистоннинг мустақиллигини эен биринчилардан бўлиб тан олган ўлкалардан биридир. Ўтган 20 йил давомида Тожикистон билан Эрон орасидаги алоқалар халқаро нормалар ва БМТ низомига асосан олиб борилмоқда. Йиллар ўтган сайин икки томонлама муносабатлар ривожланмоқда. Муштарак маданият, тил ва этник боғлар Тожикистон ва Эрон алоқаларини кучайтирмоқда” дейилди.
Озарбайжон ва Арманистон раҳбариятининг ушбу воқеага муносабати ҳали номаълум.