- 2024-01-18
Қозоғистонда шаҳарга кириш постлари олиб ташланади. Постларда хизмат кўрсатадиган 300 га яқин полиция ходими бошқа бўлимларга ўтказилади.
Бу ҳақда ички ишлар вазир ўринбосари Алексей Калайчиди хабар берди. У “Ички постлар қисқартирилиб, фақат ўлкамизга кириш постлари қолади. Мамлакат ичидаги постлар олиб ташланади. Постлардаги 300 га яқин ходим бугунги кунда кучайтириш лозим бўлган хизматларга олинади” деди.
Шаҳарга киришдаги йўл постлари меҳмонхона ёки дам олиш жойларига айлантирилади. Журналистлар вазир ўринбосаридан йўл постларидан воз кечиш ўлкага тақиқланган моддаларни олиб кириш хавфсизлигига қандай таъсир кўрсатишини сўрашди.
Алексей Калайчиди “Мамлакат ичида бизда тақиқланган моддалар олиб киришини назорат қилиш учун имкониятлар етарли” деб жавоб қилди.