- 2015-06-03
Туркман телеканали хабарига кўра, Туркманистон миллий хавфсизлик вазири Яйлим Бердиев ишдан олинди. Унинг ўрнига миллий хавфсизлик вазири ўринбосари Гурбанмурод Аннаев тайинланди.
22 январда Гурбангули Бердимуҳамедов вазирнинг олиб бораётган ишидан норози бўлиб, унга сўнгги огоҳлантириш сифатида қаттиқ ҳайфсан эълон қилганди. Ўша вақт Яйлим Бердиев ўз лавозимини сақлаб қолганди. Лекин генерал-полковник унвони генерал-майоргача пастлатилиб, хавфсизлик кенгаши котиблиги лавозимидан озод этилганди.
Бердиев истеъфоси сабаблари ҳақида маълумот берилмади. Президент фармони билан бошқа ишга ўтказилди.
Яйлим Бердиев 2006 йилдан буён куч ишлатар тизимда турли лавозимларда ишлаб келди. 2008 йил июнгача хорижлик ватандошларни рўйхатга олиш давлат хизмати раиси, 2009 йил январгача божхона хизмати раиси бўлди. 2009 йилдан 2011 йилгача Туркманистон мудофаа вазири, сўнгра 2015 йилгача миллий хавфсизлик вазири лавозимларида фаолият юритди. Сўнгра Бердиев яна мудофаа вазири бўлиб, 2018 йил июнь ойида миллий хавфсизлик вазири лавозимига қайта тайинланди.