Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида тўқнашув


  • 20 Декабрь, 2019
  • 448

Қирғизистон ва Тожикистон чегараси яқинида яшайдиган ватандошлар орасидаги тўқнашувда 4 нафари қирғиз хавфсизлик ходими, икки нафари тинч аҳоли, жами 6 киши жароҳат олди.

Қирғизистон давлат чегара хизматлари матбуот хизматидан берилган хабарда жанубдаги Баткен вилоятининг Кўк-тош қишлоғида икки ўлка ватандошлари орасида тўқнашув бўлиб ўтгани айтилди.

Тош, калтак ва қуроллар ишлатилган ҳодисада жами олти киши жароҳат олди. Яраланганлар касалхонага етказилди.

Ушбу ҳолат ҳар икки чегарани қўриқлаш хизматлари тарафидан назоратга олиниб, расмий мақомлар орасида мукоҳакамалар бошлангани билдирилди.

Икки ўлка орасидаги чегарани белгилаш ишлари мустақилликни қўлга киритганидан буён давом этмоқда.

Вилоятда полиз, яйлов, йўлдан фойдаланиш, қурилиш ва чегарадан рухсатсиз ўтиш каби сабаблар билан тез-тез тўқнашувлар юз бермоқда.


Бошқа мақолалар