Тошкентда зилзила бўлди


  • 9 Сентябрь, 2024
  • 29

Тошкентда 3,6 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сеймологик мониторинг маркази маълум қилди.

Марказ берган маълумотга кўра, 9 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 05:45да ер қимирлаган. Ер ости силкинишлар эпицентри Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган. Эпицентрдан Тошкент марказигача бўлган масофа 10 км.

Зилзила кучи Тошкент шаҳрининг турли туманларида қуйидагича сезилди:

Мирзо Улуғбек тумани - 2 балл,

Миробод тумани - 2 балл,

Шайҳонтоҳур тумани - 2 балл,

Яшнобод тумани - 2 балл,

Олмазор тумани - 2 балл,

Яккасарой тумани - 2 балл,

Чилонзор тумани - 2 балл.


Бошқа мақолалар