- 2013-11-08
Ҳиндистонда ватандошлик қонунига норозилик билдирган мусулмонларга ҳиндлар ҳужум қилмоқда. Мусулмонларга қарашли уй ва иш жойлари талон-тарож қилингандан кейин ўт қўйилмоқда.
Ҳиндистонда олтита диний гуруҳга ватандошлик йўлини очган, лекин айни ҳолатдаги мусулмон эмигрантларни ўз ичига олмаган қонунги қарши Янги Деҳлида норозилик намойишлари давом этмоқда. Ҳақларини излаган мусулмонларга қарши бирлашиб тўда тузган ҳиндлар мусулмонларга ҳужум қилмоқда. Ҳиндлар мусулмонларга қарашли уйларга, иш жойларига ҳужум қилиб, ўт қўяётган бир пайтда ҳинд полицияси буларни томоша қилиш билан чекланмоқда. Юз берган тўқнашувларда сўнгги 4 кунда 35 нафар мусулмон ҳалок бўлиб, кўплаб кишилар жароҳат олди. Мусулмонларга қарши бўлган зулмга БМТдан норозилик келди. БМТ инсон ҳақ-ҳуқуқлари олий комиссари Мишель Бачелет “Ҳиндистонда полициянинг мусулмонларга қарши ҳужумларга кўз юмишидан хавотирдамиз. Мусулмонларга қарши ҳужумларга полициянинг жим қолиши ва тинч намойишчиларга қарши полициянинг ҳаддан тақшари ортиқ куч ишлатиши бўйича хабарлар келмоқда” деди.