Дунёнинг энг хавфли ўлкалари


  • 21 Декабрь, 2023
  • 123

Жанубий Судан, Ливия ва Афғонистон  2024 йили сафар қилиш учун энг хавфли ўлкалар рўйхатига киритилди.

Саёҳатчилар кўпроқ қаерда хавфга учрашлари мумкинлигини намойиш этувчи ҳар йили тузиладиган харита эълон қилинди. Харита “International SOS” маълумотлар базаси асосида тузилиб, сиёсий зўравонлик, ижтимоий тартибсизлик, майда жиноятлар, жорий йилдан бошлаб эса иқлим ўзгариши жиҳатларини таҳлил қилади.

Рўйхатда энг хавфсиз ўлкалар деб Гренландия, Финляндия ва Исландиялар кўрсатилган. Марказий ва Жанубий Америкадаги Венесуэла, Гондурас ва Гаити ўлкалари саёҳатчилар учун хавфлилик даражаси юқори деб қайд этилган.

Қозоғистон ушбу харитада ўрта даражада хавфли ўлка сифатида кўрсатилиб, хавфлилик тиббиёт, ментал саломатлик, иқлим ўзгариши категорияларида юқори.


Бошқа мақолалар