- 2022-06-16
Ўтган йил соч турмагини тақиқлаш билан дунёда шов-шув бўлган Шимолий Кореядан янги бир тақиқ хабари келди. Шимолий Корея бошчиси Ким Чен Ин тор шим кийилишини тақиқлади.
Инглиз газетаси “The Sun”нинг хабарига кўра, Ким Чен Ин ўлкада тор шим кийилишини тақиқлади. Ким Чен Ин ўлкадаги ёшларнинг ғарб трендларига эргашаётганлигидан қўрқаётгани айтилди. Шу сабабли ўлкада тор шим кийиш тақиқланди.
Ўлкада фаол роль ўйнайдиган “Социалист ватанпарвар ёшлар иттифоқи”нинг бугунги кунларда 20 ва 30 ёшлар орасидаги ёшларнинг шимларини текширишлари ва тор шим кийганларни аниқлаши маълум қилинди.
Хавфсизлик бўлимларига келтирилган тор шим кийганлардан “мода жиноятларини такрор ишламасликларига доир” ариза ёзишлари талаб этилмоқда. Мутахассислар Шимолий Корея жамиятида либос ва соч турмагининг социалист яшаш тарзини шакллантиришда муҳим роль ўйнашини таъкидлашмоқда.