Қозоғистонда янги телеканал очиш таклиф этилди


  • 29 Февраль, 2020
  • 454

Сенат депутати Дуйсенғазы Мусин махсус қишлоқ хўжалиги телеканали очишни таклиф қилди.

Сенаторнинг фикрича, қишлоқ аҳоли пунктлари ривожланишидаги асосий муаммо бу ахборот билан таъминланиш даражасидир.

Мусин парламент йиилишида “Қишлоқ меҳнаткашлари илғор технологиялар, давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдам чоралари, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва бозор маркетинги бўйича хабардор бўлишлари керак. Шунинг учун илм-фанни тарғибот қилувчи, илғор тажрибалар ҳақидаги сюжетлар муҳим роль ўйнайди. Шу мақсадда махсус қишлоқ хўжалиги телеканали очиш зарур деб ҳисоблаймиз” деди. 


Бошқа мақолалар