Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида зилзила


  • 9 Декабрь, 2024
  • 108

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида зилзила юз берди.

Қозоғистон геофзик тадқиқотлар институти миллий ядро марказининг тезкор маълумотларига кўра, 9 декабрь куни Астана вақти билан соат 08:24 да Қозоғистон ва Ўзбекистон орасидаги чегара ҳудудида зилзила юз берди. Ер ости силкиниш магнитудаси 3,9 бални ташкил этди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, зилзила маркази Қозоғистон ҳудудида жойлашган бўлиб, Алмати шаҳридан 742 км жануби ғарбда. Қозоғистон ҳудудида ерости силкинишлари Мақтаарал туманининг Атакент қишлоғида 2 балл бўлиб сезилган. Жабрланганлар ва зарар кўрганлар ҳақида маълумотлар йўқ.


Бошқа мақолалар