- 2014-05-21
Туркистон шаҳрида жорий йилнинг 31 март куни туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити ўтказилади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Хабарда “Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан Туркистон шаҳрида 31 март куни туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити ўтказилади” дейилган.
Саммитда иштирок этиши ҳақида кенгашнинг барча аъзо давлат раҳбарлари ҳам кузатувчи ҳисобланган Венгрия бош вазири тасдиқлади.
Саммит натижасида Туркистон шаҳрининг туркий оламнинг маънавий пойтахти деб эълон қилиниши бўйича декларация имзоланиши кутилмоқда.