Туркман фахрийларидан пул йиғиб олинди


  • 8 Май, 2021
  • 285

Туркманистонда фронт ортида хизмат қилган фахрийлардан президент номидан бериладиган совғаларга пул йиғиб олинди. Бундай пул йиғиб олиш ҳолати иккинчи йил юз бермоқда. Кўпчилик пул йиғиб олинган фахрийларнинг ёши 90 дан ошган. Уларнинг фарзандлари ва неваралари маҳаллий ҳокимиятга бу борада мурожаат қилишди. Лекин у ерда ҳеч қандай изоҳ берилмади.

Ўтган йили фахрийлар 1000 манат (121 минг тенге) пул бериб, ижтимоий таъминот ҳужжатларини расмийлаштириш учун идорама-идора юришга мажбур бўлишганди. 2020 йили фахрийларга ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан юбилей медал тақдим этилганди. Маҳаллий фахрийлардан медал учун ҳам пул йиғилганди. Аноним манбаларнинг маълумотларига кўра, президент номидан топширилаётган совғалар йиғиб олинган пулларга қараганда анча нархи паст. Чунки пулларнинг ярми ҳукумат тарафидан тутиб қолинмоқда. Ўтган йили Туркманистон уруш қатнашчиларига 9 майда 200 манатдан (24 минг тенге) пул мукофоти берилганди.

Байрам муносабати билан пул мукофоти бериш бўйича Марказий Осиёда Қозоғистон биринчи ўринни эгаллади. Бу ерда ҳар бир фахрий учун 1570 доллар (670 минг тенге) пул мукофоти берилди. Сўнгги ўринда эса 26 доллар (11 минг тенге) билан Туркманистон турибди. 


Бошқа мақолалар