- 2016-11-24
Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарасидаги “Ишкобод” чегара пунктига қуролланган 20 киши ҳужум қилди. Улардан 15 таси ўлдирилди, 5 таси қўлга олинди. Операция давомида Тожикистон аскарларидан 2 нафари ҳалок бўлди.
Тожикистон чегара қўшинлари бошқармаси матбуот хизмати “Ўзбекистон билан чегарадаги 4-рақамли “Ишкобод” чегара қўшинининг ҳарбий қисмига 20 кишидан иборат қуролланган тўда ниқобли ҳолда ҳужум қилди” деб маълум қилди.
Хабарда “Операция натижасида тўданинг 15 аъзоси йўқ қилинди, 5 аъзоси қўлга олинди. Отишмада бир нафар чегара қўшини аскари ва бир нафар милиционер ҳалок бўлди” дейилган.
Ҳозирги вақтда ҳодиса жойида тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.