- 2022-10-25
Саудия Арабистон ҳукумати коронавирус (Сovid-19) сабабли Маккадаги Ҳарами шариф ва Мадинадаги масжиди Набавийда намоз ўқишни тақиқлади.
Ҳарамайн ишлари вазирлиги матбуот котиби Хани Ҳайдар ўлканинг расмий агентлигига берган интервьюсида соғлиқ ва хавфсизлик идораларининг коронавирусдан сақланиш бўйича баъзи чора-тадбирларни олганлигини билдирди.
Бунга кўра, Ҳарами шариф ва масжиди Набавийга кириш ва бу ерда намоз ўқиш тақиқланганлигини айтган Ҳайдар ҳаммани кўрсатмаларга риоя қилишга чақирди.
Ўлкада янги тип коронавирус тадбирлари доирасида ўтган сешанба Каъба ва масжиди Набавийдан ташқари ўлкадаги масжидларда жума ва беш вақт намоз жамоат билан ўқилмасликка қарор қилинганди.
Мамлакатда сўнгги маълумотларга кўра, 274 кишида вирус аниқланган.