- 2020-09-07
Ҳиндистонда бошланган Кумбха-мела (ҳиндуизмнинг 12 йилда бир ўтказиладиган диний байрамлари) фестивалида ҳиндлар “гуноҳлардан покланиш учун” Ганга дарёсида чўмиладилар.
Ҳиндистоннинг энг муҳим диний фестивалларидан бири бўлган Кумбха-мела бошланмоқда.
55 кун давом этадиган фестиваль давомида миллионлаган ҳиндуc гуноҳларидан покланиш учун муқаддас деб санайдиган Ганга дарёсининг муздек сувида чўмилишмоқчи.
Мутахассислар астрологик белгилари бўйича фестивалнинг энг аҳамиятли куни ҳисобланган душанбада эрталабки пайтнинг ўзида 3 миллион кишининг дарёда чўмилганлигини айтишди. Кун сўнггигача бу рақамнинг 11 миллионга етиши кутилмоқда.
Ҳиндлар кўзалар фестивали деб ҳам аталадиган бу байрамда Ганга дарёсида чўмилишнинг гуноҳлардан поклашига ва ўлим билан янгидан туғилиш циклида қутулишларига ёрдамчи бўлишига ишонишади.
Фестиваль давомида мамлакат ва хориждан жами 50 миллиондан ортиқ ҳиндуcнинг Гангада чўмилиши кутилмоқда.
Кумбх-мела 6 йилда бир Харидвар ва Аллоҳободда нишонланади. Гаруданинг учиши 12 муқаддас кун, яъни 12 йил давом этгани учун Кўзалар фестивали ҳар 12 йилда тўрт шаҳарда бирваракай нишонланади.
Кумбх-мела дунёнинг энг катта диний фестивали деб қабул этилган. 2001 йилда 40 миллион киши бир кунда Гангада чўмилиш учун Аллоҳобод шаҳрига келиб, жаҳон рекордини янгилаган эди.