Эрдўғон Голландияни “банан республикаси” деб атади


  • 13 Март, 2017
  • 1048

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Коджаэлидаги чиқишида Голландия ўзини худди “Банан республикаси”дек тутаётганлигини айтди.

Нидерландия ва Туркия орасида дипломатик жанжал авж олмоқда. Бу жанжал Голландия ҳукумати Роттердамдаги митингда иштирок этиш учун келаётган Туркия Ташқи ишлар вазири самолётини мамлакатга киритмаганидан ва мамлакатдаги оила ишлари вазири Фатма Бетул Сайан Қояни чиқариб юборганидан кейин бошланди.

Эрдўғон Голландия ҳукуматини танқид қилиб, уларни “фашист” деб ва улариннг ҳатти-ҳаракатларини “миллатчилик” деб атади. Бундан ташқари у жавоб чораларни кўриши билан таҳдид қилди.

Аввалроқ Эрдўғон Германия ҳукумати ўлкадаги турк расмийларининг маҳаллий диаспора билан учрашувларини бекор қилгандан сўнг Берлин ҳаракатларини ўтмишдаги фашист ҳаракатларини билан қиёслаганди.

Турк сиёсатчилари Европада яшаётган ватандошларини 16 апрелда ўтказиладиган конституцион ўзгартиришлар бўйича референдумда иштирок этиш учун чақирмоқчи эдилар. 


Бошқа мақолалар