- 2013-07-18
Қозоғистонда коронавирус инфекциясига чалинган 61-ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда ўлка соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Матбуот хизмати “Алматида яна бир коронавирус инфекциясига чалинган ҳолат қайд этилди.
Бугунги ҳолатга кўра, ўлкада 61 та коронавирус билан касалланганлар қайд этилган. Улардан 31 нафари Нур-Султонда, 26 нафари Алматида, 2 нафари Қарағандада, 1 киши Алмати вилоятида ва яна 1 киши Ақтўбе вилоятида” деб маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Алмати ва Нур-Султон шаҳарларида карантин эълон қилинган. 22 мартдан эътиборан шаҳарга кириш-чиқиш чекланган.