Туркманистон газ экспортини тиклади


  • 30 Апрель, 2019
  • 427

Туркманистон 3 йиллик танаффусдан кейин Россияга янгидан табиий газ беришни бошлади. “Газпром”нинг 30 июнгача Туркманистондан 1,15 миллиард метр куб табиий газ олишни режалаштиргани маълум қилинди.

Туркманистон ва “Газпром” баёнотларида табиий газ оқишининг ҳажми ва нархи ҳақида маълумот бермади.

Россия 2010 йилгача туркман табиий газининг ягона харидори эди. 2010 йилдан кейин эса Туркманистон табиий гази Хитойга экспорт қилина бошланди ва Россияга газ бериш 2016 йили бутунлай тўхтаганди.


Бошқа мақолалар