Қозоғистонга озиқ-овқат олиб кириш қулайлаштирилди


  • 31 Март, 2020
  • 429

Қозоғистонга импорт қилинувчи озиқ-овқат маҳсулотлари учун “яшил коридор” очилди. Бу ҳақда Қозоғистон молия вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик хабарига кўра, божхона тўсиқлари, назорат ва қиймат назоратлари олиб ташланган.

Бундан ташқари, молия вазирлиги 22 мартдан бошлаб ҳукумат Қозоғистондан гречка, ун, шакар, картошка, сабзи, турп, шолғом, пиёз, карам, кунгабоқар пистаси, кунгабоқар ёғи олиб чиқилишини тақиқлади (тақиқ ЕОИҲ давлатларига тегишли эмас).

Молия вазирлиги, МХҚнинг чегара хизматлари ва соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамкор қарори билан одатдаги режимда ишловчи юк ўтказиш пунктлари белгиланди. Бошқа ўтказув пунктлари 2020 йил 16 мартдан бекитилган.

Хитой билан чегарада “Нурлы жол” ва “Достық” халқаро чегара ўтказиш пунктлари фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон билан “Қазығурт”, “Қапланбек”, “Б.Қонысбаева”, “Атамекен”, “Тажен” чегара пунктлари ишлаб турибди.

Туркманистон чегарасида эса “Темир баба” ўтказиш пунктидан юклар киритилмоқда.

Россия билан чегарада “Қайрақ”, “Жана жол“ҚарақоғаШарбақтыУрлитобе“Қосақ”АуылУбеЖайсанАлимбетСырым“ҚурманғазыТасқалаЖанибек” пунктлар фаолият кўрсатмоқда.

Вазирлик “Барча халқаро ўтрказиш пунктларида санитар-карантин назорати кучайтирилган. Санитар-эпидемиологик хизмат ходимлари сафарбар қилинган. Ўтказиш пунктлари тепловизор ва пирометрлар билан жиҳозланган. Дастлабки кўрик учун изоляция хоналари ташкилланиб, касаллик аниқланганда касалхонага етказиш йўлга қўйилган” деб маълум қилди. 


Бошқа мақолалар