- 2020-07-08
Энг ёпиқ постсовет ўлкаларидан бири бўлган Туркманистон пойтахти Ашхободда 6 киши коронавирус билан хасталанди. Улардан 3 нафари ўртача оғир аҳволда.
Касалланганлар С.А.Ниязов номидаги даволаш маркази тиббиёт ходимларидир.
“Туркманистон хроникаси” нашри “Марказда инфекция бўлими йўқ. Шунинг учун хасталарнинг бир қисми Чоганли касалхонасининг инфекция бўлимига ётқизилган. Бошқалар эса Ахал вилоятида аввалдан тайёрланган изоляторда сақланмоқда” деб ёзмоқда.
Ушбу марказ Туркманистоннинг энг йирик тиббиёт муассасаларидан биридир. Бу марказда йил давомида ўнг минглаб одам тиббий назоратдан ўтиб, даволанади.
Нашрнинг таъкидлашича, марказ шифокорларнинг юқори малакаси ва бошқа замонавий клиникалардан анча арзонлиги билан аҳоли орасида машҳур.
Туркманистон ҳукумати расмий равишда ўлкада коронавирус хастаси йўқлигини маълум қилмоқда.