- 2019-03-23
Қозоғистонда 369 та коронавирус билан касалланган одам қайд этилди.
Туркистон вилоятида ҳам илк коронавирус хастаси аниқланди. 21 март куни Нур-Султон шаҳридан Жетисойдаги уйига келган аёлда коронавирус инфекцияси топилди. У 30 март куни туман касалхонасининг инфекция бўлимига ётқизилди. Бу аёл билан яқин алоқада бўлган яна уч кишида вирус аниқланган. Бешинчи хаста Алматидан келган.
Ҳозирги вақтда Қозоғистонда 369 та коронавирус аниқланган ҳолат қайд этилди. Булар:
Нур-Султан - 184,
Алмати - 84,
Қизилўрда вилояти - 24,
Атирау вилояти - 16,
Қарағанда вилояти - 14,
Ақмола вилояти - 16,
Алмати вилояти - 8,
Туркистон вилояти - 5,
Жамбил вилояти - 3,
Ақтўбе вилояти - 3,
Шимолий Қозоғистон вилояти - 3,
Чимкент - 3,
Шарқий Қозоғистон вилояти - 2,
Ғарбий Қозоғистон вилояти - 2,
Павлодар вилояти - 1,
Манғистау вилояти - 1.
Бугунгача 24 киши соғайиб кетди ва хасталикдан 3 киши ҳаётдан кўз юмди.