Озарбайжон Францияга нота берди


  • 29 Декабрь, 2022
  • 167

Франция парламентида Озарбайжонга қарши туҳмат ва қоралаш кампаниялари ортиши сабабли икки ўлка орасидаги зиддият кучаймоқда. Шу туфайли Озарбайжон Францияга нота берди.

Франциянинг Озарбайжондаги элчиси Анн Буайон Озарбайжон ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Франция парламентида Озарбайжонга қарши ҳаракатлар ортгани ва қоралаш кампаниялари учун элчи Буайонга нота берилди.

Учрашувда турли француз сиёсий кучлари тарафидан Озарбайжонга қарши очиқча бўҳтон, таассубга асосланган қоралаш кампанияларининг ортиши ва давом этишидан хавотирда эканлиги таъкидланди. Вазирлик тарафидан берилган баёнотда айтилган иддаолар қатъий равишда рад этилиб, қуйидагилар қайд этилди: Бир неча кун аввал Франция парламентида тамсил этилган сиёсий кучларнинг бошчилари номига Франция президентига мурожаат қилиб ёзилган мактубда Озарбайжонга нисбатан асоссиз айбловлар келтирилди. Озарбайжоннинг мутақиллиги ва яхлитлигига ҳужум деб баҳоланган қадамлар ташланиши учун чақирув қилинди. Бу каби ҳаракатлар асло қабул қилинмайдиган ҳолат. Озарбайжонга қарши қоралаш кампанияси дарҳол тўхтатилиши лозим. Бунинг учун Франция ҳукумати керакли тадбирларни олиши керак.


Бошқа мақолалар