Ғарбнинг кексаларга муносабати


  • 1 Май, 2020
  • 479

Европадаги пансионатлар хасталарни ёш-қарига ажратиб, қариларга қарамай, минглаб кишиларни уйларида ўлим билан юзма-юз қолдиришди.

Эпидемиядан энг кўп таъсир кўрган ва оғир йўқотишларга учраган Европа ўлкалари ва АҚШдаги оромгоҳлардаги қариялар ўлимга тарк этилди. Пансионатларда ёлғиз ўлган қариялар ҳатто қайд ҳам этилмади. Оксфорд университетидан бир статист “Ҳеч ким қариялар уйидаги ўлганларни санамаяпти. Бу ҳаётдан кўз юмганларни маълум қилинган рақамларга қўшилмаслик билан ҳақиқий фожиа яширилмоқда” деди.

Англияда миллий соғлиқ хизмати касалхоналарга юборган кўрсатмасида врачларнинг коронавирус хасталарини “клиник заифлик ўлчови”га кўра 1 билан 9 орасида баҳолашларини талаб қилди. Агар баҳо 8 дан ошса, у хастанинг даволанмасдан фақат назорат остида қолдирилиши керак бўлади. Вазият шундай бўлгач, кўпгина қари кишилар давлат касалхоналарига қабул қилинмади. Айниқса қариялар пансионатидаги минглаб қариялар ўлим билан юзма-юз қолдирилди. Англиянинг “Daily Mail” газетаси “Британиянинг пансионат шармандалиги” сарлавҳали хабарида қарияларни ўлимга тарк этилганлигини маълум қилди.

Швецияда бир касалхона докторларга вирус юқтирган 80 ёшдан ошган хасталарни интенсив терапияга қабул қилмасликка кўрсатма берди.

Жанубий Кипрда ҳам қариялар пансионатидаги одамлар даволанмасдан вируснинг “инсофи”га ҳавола этилди.

Швециянинг пойтахти Стокгольмда Covid-19 дан ўлганларнинг 30%и пансионатлардаги қариялардан иборат эканлиги эътиборни тортди.

Испанияда аҳвол бундан ҳам ваҳимали. Армия мансублари пансионатларга дезинфекция учун борганида ётоқларида ўлик ва ёлғиз қолдирилган одамларни топди. Мадридда ҳам дафн маросимлари тўхтатилгани боис бу вирусдан ўлганларнинг жасадлари шаҳардаги муз майдонида тутиб турилибди. Италияда касалхонада жойларни бўшатиш мақсадида энг камида 2 минг қария пансионатларга қайтарилиб, ўлим билан ёлғиз қолдирилди. Ўлкада 80 ёшдан ошганларни касалхонага келтирмаслик талаб этилди.

Германияда ҳам вазият айни. Вольфсбургда даволанмасдан ташлаб қўйилган 160 нафар қариянинг 29 нафари ҳаётдан кўз юмди.

Францияда жами қурбонларнинг учдан бирини ва АҚШда эса бешдан бирини пансионатлардаги қариялар ташкил қилмоқда.

Нью-Йоркдаги Бруклин туманида соғлиқ вазирлиги тарафидан “жаноза уйи” деб ном берилган ташкилот 50 га яқин жасадни ижарага олган ва совутиш имконияти бўлмаган юк машиналарига жойлаштирган. Юк машиналаридан кўтарилган жасад ҳидининг атрофга ёйилиши оқиатида маҳалла аҳолиси полицияга мурожаат қилди. Воқеа жойига келган полиция ходимлари жасадларни шартларга мос муҳофаза қилмаганлиги айби билан жаноза уйини муҳрлаб, тергов ишларини бошлади.


Бошқа мақолалар