Россия бош вазири коронавирусга чалинди


  • 1 Май, 2020
  • 522

Россия бош вазири Михаил Мишустин коронавирус хасталигига чалинди.

Мишустин Россия президенти Владимир Путинга хасталигини ва ўзини изоляция қилиши кераклигини хабар қилди.

Мишустин “Ҳурматли Владимир Владимирович, ҳозиргина маълум бўлдики, мен коронавирус учун топширган тестларим ижобий натижа берди. Шу сабабли ва қонун-қоидаларга мувофиқ мен изоляция шартларига риоя қилишим ва врачлар кўрсатмасини бажаришим лозим. Буни ҳамкасбларимни эҳтиёт қилишим учун бажаришим керак” деди.

Мишустин вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ўзининг биринчи ўринбосари Андрей Белоусовнинг номзодини кўрсатди.

Бу билан бирга Михаил Мишустин ҳукумат ўз ишини давом эттиришини ва у алоқада бўлишини таъкидлади.


Бошқа мақолалар