Нур жамоатидан поплар мактабига ҳадя


  • 10 Январь, 2014
  • 1440

Америкадаги лобби фаолиятлари учун баъзи ташкилотларга хайрсевар ватандошларнинг берган ёрдам пулларини ҳадя қилган Фатҳуллоҳ Гулен жамоатининг бир неча йил аввал ҳам Хартфорд семинари номли бир поплар мактабига бир неча миллион доллар ҳадя қилгани маълум бўлди.

Фатҳуллоҳ Гулен жамоати Америкадаги лобби фаолиятлари учун ўз жамоат аъзоларидан ва хайрсевар ватандошлардан тўплаган ёрдам пулларини АҚШ Демократ сенаторлар кампаниясига, Кучли давлат кампаниясига, Обама ва Клинтон оиласига, черковларга, яҳудий сенагогларига ҳадя қилиб берганлиги маълум бўлди.

Гулен жамоатига ёрдам пули бағишлаган баъзи хайрсевар кишиларнинг иддаоларига кўра, жамоат бошчилари қурбонликка, ҳадяга, аъзо бўлишга ва ўқитувчиларга хўжакўрсинга берилиб, сўнгра улардан қатариб олиниб, Америкадаги черковларга, сиёсий ташкилотларга ва кишиларга берилган.

Бунинг номи ҳадя эмас, пора!

Америкадаги  ишларини яна-да роҳатлик билан олиб бориш учун ҳадя номи билан пора бераётган жамоат аъзоларининг бу рухсатни кимдан олгани қизиқ ҳолат.

Жамоат бир неча йил аввал ҳам Хатфорд семинари номли поплар миссионер мактабига замонавий ислом устида тадқиқот ўтказилиши учун 2 миллион долларлик маблағ ҳадя қилган.

Бу ҳадя учун поплар мактаби мудири Давид Барретт шундай деди: “Хатфорд семинари тарихида илк бор мусулмон жамоатдан шунча кўп миқдорда ҳадя олдик.”

Гулен жамоати поплар мактабига ўз одамларини юбормоқда

Юқорида номи аталган поплар мактаби билан Фатхуллоҳ Гулен жамоати орасидаги алоқа ҳалигача фаол давом этмоқда. Бир неча йиллардан бери Гулен жамоати кўп сонли ўқувчилари ва дин одамларини шу поплар мактабига тадқиқот ўтказиши учун юборгани маълум бўлди. 


Бошқа мақолалар