- 2015-05-08
Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманида Булат Утемуратов фонди маблағларига тошқиндан зарар кўрганларга 150 та янги уй қурилади. Хайрия фонди асосчиси бизнесмен ва ҳомий Булат Утемуратов ушбу хизматларга 6 миллион доллар (2,5 миллиард тенге) ажратганлигини маълум қилди.
Уйлар Мирзакентнинг янги микрорайонларида қурилади. Бу ерга Достиқ, Жана турмис ва Женис поселкаларининг уйлари бузилган аҳолиси кўчиб ўтади. Янги микрорайонга барча коммуникациялар тортилиб, болалар боғчаси ва мактаб қурилади.
Бундан ташқари, ўзбек тадбиркори Алишер Усмонов Мақтаарал туманиниг тошқиндан зарар кўрган 30 минг 420 нафар аҳолисига 5,2 миллион доллар ажратди.
5 миллион 202 минг долларни Усмонов “Туркистон” ижтимоий ривожланиш корпоративфонд ҳисоб рақамларига ўтказди.
Ҳокимият “Ушбу маблағ зарар кўрган оила бошчиларининг 5202 та шахсий ҳисобларига ўтказилади” деб маълум қилди.
Ўзбекистон ҳукумати тарафидан Мақтааралга 205 та мутахассис ва 100 дан ортиқ махсус техника сафарбар қилинди.
Ўзбекистонлик ишчи гуруҳ тошқин сувларини насослар ёрдамида тортиб олиш, каналларни очиш ва плотиналар қуриш билан шуғулланмоқда. Улар бундан ташқари зарар кўрган уйлар ўрнига янги уй қуриш ишларида ҳам иштирок этишади. Ўзбекистон ҳукумати яқин вақтларда янада кўпроқ ишчи кучи ва қурилиш материлларини етказиб беришга ваъда берди.