- 2020-11-28
Банкнот ва монеталар дизайнидаги ёзув матнлари давлат тилида бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти фармонида айтилди. Ушбу ўзгаришлар 2018 йил 12 декабрь куни киритилди. “Қозоғистон тенгеси – миллий валюта банкноти ва монетаси дизайни концепциясини тасдиқлаш ҳақида” фармонига мувофиқ, банкнот ва монета дизайнидаги матнлар қозоқ тилида бўлади.
Инцестицион ва коллекцион монеталар дизайнида хорижий тилларда ёзув бўлиши мумкин. Ҳужжатнинг аввалги версиясида “Банкнот ва монеталарда давлат тили ва рус тилида ёзувлардан фойдаланилади. Инвестицион ва коллекцион монеталар давлат тили ва рус тилида ёки хорижий тилда расмийлаштирилади” дейилганди.