Постлар олиб ташланди


  • 19 Май, 2020
  • 509

Туркистон шаҳрига кириш ва чиқиш жойларида қўйилган блокпостлар олиб ташланди. Апрель ойидан бошлаб Туркистон шаҳрига кириш ва чиқиш жойларига текширув назорат пунктлари ўрнатилган эди. Постда йўловчиларнинг ҳарорати ўлчаниб, шахсий маълумотлари қайдга олинарди. 18 апрелдан бошлаб эса вилоят марказига кириш бутунлай тақиқланди. Постдан фақат тез ёрдам ва полиция ходимлари ўтиши мумкин эди.

1 майдан бошлаб, рухсатнома асосида шаҳарга киришга изн берилди. Истовчилар онлайн равишда “Amazing Turkistan” иловаси орқали шаҳарга киришга рухсат олишлари мумкин бўлди.

18 май куни Туркистон шаҳрига кириш ва чиқишларида ўрнатилган барча блокпостлар олиб ташланди.


Бошқа мақолалар