- 2024-09-26
Чимкентнинг 24-ўрта мактаби ўқувчиси Болгариядан ғалаба билан қайтди. Султонбек Аристанбек математика бўйича халқаро мусобақада иштирок этганди.
Султонбек Аристанбек: “Биринчи турда математика бўйича минг нафар ўқувчи иштирок этди. Иккинчи турда улардан 500 нафари қолди. Кўпроқ мантиқий саволлар бўлди. Жуда қаттиқ тайёрланганим учун кўплаган масалалар мен учун қийин бўлмади. Чимкентдан 7 киши, Қозоғистон бўйича эса 64 ўқувчи иштирок этди. Халқаро олимпиадада бизнинг давлат иккинчи ўринни эгаллади.”
Султонбек ёзги каникулда Францияда ўтказиладиган халқаро турнирга тайёрланади.