Испанияда 1 июлдан саёҳатчилар карантинга тушмайди


  • 26 Май, 2020
  • 415

Испанияда 1 июлдан эътиборан хориждан келган сайёҳларга татбиқ этиладиган 14 кунлик карантин бекор қилинади.

Европада бир қатор ўлкалар коронавирус эпидемиясига қарши кураш доирасида олинган чора-тадбирларни юмшатишни бошлади. испанияда 1 июлдан бошлаб хориждан келадиган сайёҳларга татбиқ этиладиган 14 кунлик карантин бекор қилинади. Ташқи ишлар вазири Араняча Гонсалес Лайя ўтган куни берган интервьюсида бу татбиқнинг июль ойида бекор қилинишини, лекин аниқ сана белгилашга ҳали эрта эканлигини маълум қилганди.

Бошқа тарафдан Испанияни йилига 80 миллион сайёҳ зиёрат қилиб, сайёҳлик соҳаси ялпи ички маҳсулотнинг 12%ини ташкил этади. Ҳукумат ёз мавсуми тугамасдан сайёҳлик соҳасининг очилишини ўлка иқтисодиёти учун жуда муҳим қадам эканлигини айтмоқда.


Бошқа мақолалар