- 2019-11-28
Дунёда юз бераётган ҳар бир йирик хаос ва жанжалнинг доимий ташкилотчиларидан ҳисобланадиган Исроил FİFAжанжалида ҳам бош ролда!
Бешинчи бор FİFA президентлигига номзод бўлган Блаттер сайловдан кейин Исроилни FİFAдан чиқариб юбормоқчи эди. Исроил бунга моне бўлиш учун сайлов олдида АҚШни ишга солди. Исроилни федерациядан чиқариб юбориш учун сайлов кунини илгари сурган Блаттер ғалаба қозонди.
FIFA ўз тарихидаги энг алғов-далғовли кунларини кечирмоқда. FIFA президентлиги сайловига саноқли соатлар қолганида АҚШнинг кўрсатмаси билан Цюрихда операция бошланди. Швейцария полицияси чоршанба куни FIFA аъзолари жойлашган меҳмонхонага бостириб киришди. Бу операция жараёнида ораларида FIFA президенти ёрдамчилари Джефри Уэбб ва Эухенио Фигередолар ҳам бўлган юқори лавозимли 9 нафар FIFA аъзоси ҳибсга олинди.
Швейцария полицияси бундан ташқари, FIFA компьютерларидаги баъзи ҳужжатларни мусодара қилди. Бутун дунё бу воқеани тортишаётганида унинг ортидан яна Исроил чиқди. Ҳар бир хаосда бош ролда бўлган Исроил ўзини қутқариш учун FİFA президенти ва бешинчи бор номзод бўлган Йозеф Блаттер ҳамда ёрдамчилари Джефри Уэбб ва Эухенио Фигередоларни нишонга олди. Чунки президентлик сайловидан кейин ҳайъат Фаластиннинг талабига биноан фаластинлик футболчиларни ҳуқуқларини поймол қилаётган Исроилни FIFAдан чиқариб юборишни овозга қўймоқчи эди. Лекин Исроилнинг бу ўйини Блаттернинг бошқача қадам ташлашига сабаб бўлди. У сайловлардан кейин ўтказиладиган овоз бериш санасини 29 май, яъни кечаги кунга сурди. Исроилнинг катта эҳтимол билан Euro 2016 ва Чемпионлар лигасидан узоқлаштиришни таъминлайдиган овоз бериш кеча пешиндан бошланди. Лекин Цюрихдаги бомба ҳақидаги хабар овоз беришнинг чала қолишига олиб келди. Бу ҳақда хабар берганларнинг Тель-Авивдан қўнғироқ қилганлиги иддао этилмоқда. Исроил ва Фаластин делегациялари конгресда ўз ҳисоботларини эшиттиришди. Фаластин 165 та овоз билан FİFAга қабул қилинди. Исроилнинг ҳам FİFAда қолишига қарор берилди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу FIFAни таҳдид қилди. “Исроилга зарар беришга уриниш FIFAнинг бошига етади. Бир давлатни чиқариб юбориш бошқаларга ҳам таъсир қилади. Исроилнинг бу федерациядан чиқарилиши жуда кескин иш. Биз бунга эътироз билдирамиз” деди.
FİFAнинг 17 йилдан бери президенти бўлган Блаттернинг рақиби Иордания шаҳзодаси Али бин Ҳусайн бўлди. Ҳусайннинг энг катта дастакчиси эса UEFA президенти Платини эди. Платини коррупция тергов ишларининг ортидан Блаттернинг истеъфосини талаб қилган биринчи одам бўлди.
FİFAда Исроилнинг ўйинлардан четлаштириши бўйича овоз берилаётганда бошланган коррупция операциясига Россия, Англия ва Германия ҳам аралашиб қолди. Германия терговни янада чуқурлаштиришни истаган бўлса, Англия бош вазири Дэвид Кэмерон Блаттерни истеъфога чиқишга чақирди. Россия президенти Владимир Путин эса Блаттернинг бешинчи бор FIFA президентлигига сайланишини дастаклади.