Мусулмон мамлакатлари кучли учликда


  • 1 Августь, 2015
  • 1302

Сайёҳлик соҳаси бўйича фаолият юритувчи дунёга машҳур Travel Leisure журнали халқаро миқёсдаги энг яхши авиакомпаниялар рейтингини эълон қилди. Бу йил энг яхшилар қаторига жами 39 та авиакомпания киритилди. Уларни саралашда хизмат сифати ва нархларнинг ҳамёнбоплигига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур рейтингда, дастлабки ўнталикни люкс хизматини кўрсатувчи авиакомпаниялар эгаллади.

Жумладан, биринчи ўринни Singapore Airlines ўзининг юқори даражадаги хизмат сифати билан қўлга киритган бўлса, иккинчи поғонани, шарқона тоамлари ҳамда самолёт бортидаги ювиниш (душ) хоналари билан диққатни тортувчи Emirates Airline ва ниҳоят учинчи ўринни эса, тўғридан тўғри самолёт бортида тайёрланувчи иссиқ таомлари ва алоҳида хизматлари билан Qatar Airways қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур рейтингдаги дастлабки учта фахрли ўринни мусулмон давлатларининг авиакомпаниялари эгаллади.

Kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар